Линклар

Шошилинч хабар
20 сентябр 2020, Тошкент вақти: 10:04

OzodMikrofon: "Инсульт бўлган ватандошни юртга олиб кетишга ёрдам беринг"


Ёрдамга муҳтож бемор, андижонлик Абдуваҳоб Ҳасанов

Россиядаги меҳнат муҳожирларидан бири Москвада ишлаётган ҳамюртининг инсультга учрагани ва уни Ўзбекистонга олиб кетиш учун ватандошларидан кўмак сўраб, OzodMikrofon га боғланди. Андижон вилоятининг Марҳамат туманида истиқомат қиладиган 1-гуруҳ ногирони Мухторжон Йўлдошев ҳам болаликдан ожиз кўзларини очтириш учун Россияда жарроҳлик амалиёти ўтказиш имконияти пайдо бўлгани ҳақида гапириб, ватандошлардан ёрдам сўради.

"Паралич бўлиб қолган мусофирга ёрдам беринг!"

"Шу кунларда Андижон вилоятининг Олтинкўл туманидан бўлган меҳнат муҳожири 45 яшар Абдуваҳоб Ҳасанов бошига оғир мусибат тушиб қолди. Бу одам кутилмаганда инсультга учраб, танасининг ўнг томони умуман ишламай қолди. Абдуваҳоб ака ҳозир Москва вилоятининг Красногорский 1-касалхонасида ётибди. Бундай ҳолатда одам тўшакка михланиб қолишини биласизлар. Унинг укаси Асрор акасини юртига олиб кетиш учун Москвага келди. Лекин, врачлар беморнинг аҳволи оғир бўлгани учун, бирпас даволаб кейин жавоб беришини айтмоқда.

Абдуваҳоб аканинг даволаниши ва ватанга қайтиши учун моддий ёрдам керак. Шунинг учун бундай тақдирларга бефарқ бўлмаган ватандошлардан ҳамюртимизга ёрдам қўлини чўзишни илтимос қиламиз. Айни пайтда бемор учун СберБанк Россия, 4817 7600 6411 8437 ҳисоб рақами очилиб, пул йиғилмоқда.

Пул ўтказишда тушунмовчилик ёки бошқа саволлар булса Бекжонга мурожаат қилишингизни сураймиз! Телефон: +79660056262.

ИЛТИМОС ЁРДАМИНГИЗНИ АЯМАНГ!!!"

"Болаликдан ожиз бўлиб қолган кўзим очилиши мумкин!"

Андижон вилоятининг Марҳамат туманида истиқомат қиладиган Мухторжон Йўлдошев, болаликда кўр бўлиб қолган кўзлари яна очилишига умид пайдо бўлганини Озодликка айтди.

Мухторжонга кўра, Россиянинг Уфа шаҳридаги шифокорлар унинг кўзини текшириб кўриб, жарроҳлик амалиёти орқали кўзлар очилишига кафолат берганлар.

Аммо, қўли калталиги боис, Мухторжон йўлкира ва операция учун маблағ тополмаётганини ва бу учун ватандошларидан ёрдам беришини сўради.

Ногирон МУхторжон Йўлдошев ёрдамга муҳтож
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:10 0:00
Бевосита линк

Мухторжон Йўлдошевнинг манзили: Андижон вилояти, Марҳамат тумани, Қорақўрғон қишлоғи, Хўжаариқ маҳалласи, Тараққиёт кўчаси, 13 уй. Телефон рақами +998 90 571 43 03.

Шарҳларни кўринг (8)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG