Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2019, Тошкент вақти: 03:51

Қурултой: Мирзиëев селектор йиғилишлари билан тузум табиатини ўзгартира оладими?


Шавкат Мирзиёевнинг Бош вазир ўринбосарлари Рустам Азимов ва Улуғбек Розиқуловни тергагани, у ëки бу соҳа раҳбарини ишдан олгани ҳақидаги видеолавҳалар ижтимоий тармоқларда қўлма-қўл бўлмоқда.

Бу видеолавҳаларда Шавкат Мирзиёев ислоҳотчи ва янгича фикрлайдиган раҳбар сифатида кўрсатилмоқда.

Коммуникация тизимлари орқали бутун республикани қамрайдиган сўнгги селектор йиғилишларидан бирида Мирзиëев бир йил ичида тузум моҳияти ва жамиятни ўзгартириш ваъдасини берди.

Озодликнинг Қурултой эшитиришида селектор йиғилиши билан тузум табиати ва жамиятни ўзгартириб бўладими деган савол жавобини қидирдик.

17 феврал куни Тошкентда журналистларга гапирган Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Кристофер Аллан Каримовнинг ўлимидан кейинги янги ҳукуматнинг "оддий халқ билан муносабатларида жиддий ўзгаришлар қилгани"ни айтган эди.

Кристофер Аллан Шавкат Мирзиёев ҳукуматининг ислоҳотлар режасини "дадил", дея пилигини кўтарган.

Қурултойда қатнашган сиëсий таҳлилчи Абдусами Раҳмоновга кўра, Мирзиёев бошқаруви остида Ўзбекистон сиёсатида сезиларли ўзгаришлар кутилмайди:

- Совет маъмурий буйруқбозлик системасини кўраяпмиз. Бошлиқ гапиради бошқалар эса, бошини хам қилиб турибди. Бу ҳолатдан самара кутиш қийин дейди¸ суҳбатдош.

Қурултой эшитириши
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:37:57 0:00
Бевосита линк

Эшитиришда қатнашган Бирлик партияси марказий кенгаши аъзоси Акбарали Ориф “Мирзиëев мутлақо яроқсиз ҳолга келган тузумни косметик ремонт йўли билан“ тузатмоқчи деган фикрни билдирди.

Қурултойнинг бошқа қатнашчилари назарида Мирзиëев ўтказаëтган селектор йиғилишлари “бир киши учун сўз эркинлиги”, деган томошадан бошқа нарса эмас.

XS
SM
MD
LG