Линклар

Шошилинч хабар
27 май 2019, Тошкент вақти: 16:20

Маданият вазирлиги ва Спорт қўмитасига раҳбарлар тайинланди


Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўрнида ташкил қилинган Маданият вазирлиги ҳамда Спорт қўмитасига раҳбарлар тайинланди.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри директори лавозимида ишлаётган Муратов Махмуд Мўминович Маданият вазири этиб тайинланди.

Олимпия шон-шуҳрати музейи директори Қурбонов Рустам Жавдатович Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига раис этиб тайинланди.

М. Муратов - 1970 йилдан Республика болалар мусиқа тарбия интернат ўқитувчилигидан меҳнат фаолиятини бошлаган. Сўнгра Маданият ишлари вазирлиги Махсус тадбирлар ва конкурслар бўлими мудири, Мусиқа ташкилотлари бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон давлат филармонияси раҳбари, Маданият ишлари вазирининг биринчи ўринбосари, Тошкент давлат мусиқали комедия (оперетта) театри директори, 2015 йилдан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри директори лавозимида ишлаган.

Р. Қурбонов –меҳнат фаолияти давомида бир қатор раҳбар лавозимларда хизмат қилган. Жумладан,Тошкент шаҳар ҳокимининг ижтимоий масалалар бўйича биринчи ўринбосари, Бектемир тумани ҳокими, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти, "Ўзбектуризм” компанияси раиси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири лавозими, 2009 йилдан бошлаб Олимпия шон-шуҳрати музейи директори лавомизида фаолият кўрсатган.

Президентнинг 15 февралдаги фармонига кўра¸ Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги иккига ажратилиб, Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ташкил этиладиган бўлган эди.

XS
SM
MD
LG