Линклар

Шошилинч хабар
21 октябр 2019, Тошкент вақти: 15:32

Тошкент-Душанбе йўналишидаги парвозлар 26 мартдан бошланади


Бу ҳақда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК маълум қилди. Айтилишича, жорий йилнинг 26 мартидан парвозларнинг ёзги жадвалига ўтилади ва унда А-320 самолётларида ҳафтанинг икки куни - сешанба ва шанба кунларида Тошкент-Душанбе йўналишида амалга оширилади.

Ёзги жадвалга ўтилгунча Тошент-Душанбе-Тошкент йўналишида парвозлар бажариладими-йўқми – бу ҳақда компания билдирувида айтилмаган.

“Сомон Эйр” авиакомпаниясининг Душанбе-Тошкент йўналиши бўйича 20 ва 23 февралга режалаштирилган парвозларни амалга ошира олмаган ва бунинг учун компания йўловчилар ва ўзбекистонлик ҳамкасбларидан узр сўраган эди.

Ҳорижий авиакомпанияларнинг Ўзбекистон Республикасига доимий парвозлари Ўзбекистон давлат авиация назорати томонидан 2008 йил 25 февралда тасдиқланган 33-сонли «Хорижий авиакомпанияларнинг Ўзбекистон Республикасига доимий авиапарвозларни амалга ошириши бўйича кўрсатмалар» асосида амалга оширилади.

Мазкур кўрсатмалар асосида хорижий авиакомпания «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКга ҳужжатлар тўпламини топширади. Бироқ, у Ўзбекистонга доимий парвозларни амалга ошириш режалаштирилаётган кундан камида 30 кун аввал топширилиши лозим.

Бу ҳақда маҳаллий нашрларга маълумот берган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» вакилига кўра, 2017 йил 10 февралда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК Дирекциясида Somon Air МЧЖ делегацияси билан учрашув бўлиб ўтган эди. Унда Тожикистон авиакомпанияси томонидан Ўзбекистон Республикасига доимий парвозларни амалга ошириш бўйича ҳужжатлар тўплами тақдим этилган. Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Тожикистон авиакомпанияларининг Тошкент ва Душанбе шаҳарларига доимий парвозларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинган.

Айни вақтда, Somon Air МЧЖнинг Ўзбекистонга доимий парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома бериш масаласи, ушбу компания тақдим этган ҳужжатлар асосида қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилмоқда.

2017 йил 23 февралда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКда Somon Air авиакомпаниясининг ишончли вакили Бахтиёр Алимуродов билан учрашув бўлиб ўтган ва унда Тожикистон авиакомпаниясининг Душанбе-Тошкент йўналиши бўйича парвозларни амалга оширишига доир тушунтиришлар берилган. Шу билан бирга, хорижий авикомпанияларнинг Ўзбекистон Республикасига авиапарвозларни амалга ошириш тартибларига ойдинлик киритилган.

XS
SM
MD
LG