Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:24

Беларус президенти "текинхўрлик" ҳақидаги қонун ижросини кузгача қолдирди


Расман ҳеч қаерда ишламайдиган Белорус ватандошлари йил охирига қадар "ижтимоий боқимандаликдан огоҳлантириш ҳақидаги" қонун лойиҳасида назарда тутилган солиқларни тўламайди.

Ушбу қонун лойиҳаси халқ орасида "текинхўрлик учун солиқ" номини олган.

Бу ҳақда пайшанба куни Белорус президенти Александр эълон қилди, дея хабар берди БЕЛТА агентлиги.

Белорус раҳбарининг таъкидлашича, қонун бекор қилинмайди, лекин унга баъзи ўзгартиришлар киритилади.

"Текинхўрлик учун солиқ" қонун лойиҳаси Белорусда 2015 йил апрелида қабул қилинганди.

Унга кўра, расман ишламайдиган ватандошлар давлатга 170 евро солиқ тўлашлари керак.

Ушбу қонун лойиҳасига қарши Белоруссиянинг Минск ва бошқа шаҳаорларида норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Уларга кўра, ушбу декрет Белорусдаги ишсизлар ҳуқуқларини поймол қилади.

XS
SM
MD
LG