Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:47

Шимолий ва жанубий қутблардаги музликлар рекорд даражада озайди


Арктика ва Антарктикадаги мангу муз қатламлари рекорд даражада озайиб кетди. Қутблардаги музликлар 38 йил олдин сунъий йўлдош ёрдамида кузатувлар бошланганидан бери ҳеч бу қадар оз бўлмаган. Бу ҳақда чоршанба куни америкалик олимлар билдирди.

Арктикадаги музликлар кўлами одатда март ойида энг катта бўлади. Аммо НАСА эълон қилган билдирувга кўра, 7 март куни Шимолий қутбдаги музликларнинг қиш ойларидаги кўлами рекорд даражада озайгани қайд этилган.

3 март куни НАСА томонидан дастакланган Миллий қор ва муз маълумотлари маркази “ёз охирида жанубий ярим шарда Антарктика атрофидаги денгиз музликлари йўлдошлар қайд этган энг паст кўрсаткичга тушгани”ни эълон қилган эди.

Сўнгги уч йил ичида Ер сатҳи рекорд даражада исиди. Бу эса олимлар орасида глобал исиш ҳамда иссиқхона газлари ҳақида хавотирларни кучайтирмоқда.

НАСА маълумотларига кўра, Арктика музлари 1979 йилдан бери ҳар ўн йилликда ўртача 2,8 фоизга қисқармоқда.

Антарктикада ҳам музликлар рекорд даражада озайди. Олимлар бунинг сабаби нима эканлигини ҳали аниқ билмайди.

НАСАнинг Годдард Фазога учиш маркази олими Уолт Мейер: “Биз кузатаётган рекорд даражалар глобал исиш Антарктикага ниҳоят етиб борганини англатади, деб ўйлашимиз мумкин. Аммо бу йиллик ўзгаришларнинг кескин ҳолати бўлиши мумкин. Сезиларли ўзгариш бўлганини аниқлашимиз учун яна бир неча йиллик маълумот керак бўлади”, деди.

XS
SM
MD
LG