Линклар

Шошилинч хабар
12 ноябр 2019, Тошкент вақти: 17:57

Лола Хотамова: Каримов билан ишқий муносабатда бўлмаганман!


Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг матбуот хизматида ишлаган, ўзбекистонлик илк аёл сиёсий шарҳловчи ва журналист Лола Хотамова, орадан қарийб 20 йил ўтиб, нега бирдан кўздан ғойиб бўлгани сабабларини очиқлади.

Озодликка берган эксклюзив интервьюсида журналист Ислом Каримов билан орасида ўтган можародан сўнг, аввалига иши, сўнгра эса Ўзбекистонни ҳам тарк этиб, АҚШга кетганини сўзлаб берди.

Лола Хотамова ҳануз Ўзбекистон фуқароси экани, тез-тез ватанига бориши ва Ислом Каримов вафотидан кейин ҳокимиятга келган янги раҳбардан фақат яхши ўзгаришлар кутаётганини айтди.

Шу билан бирга собиқ совет Ўзбекистон телевиденесининг бетакрор юлдузи бўлган бу аёл, бир вақтлар ўз юртида дув-дув тарқалган миш-мишни мутлақо инкор қилди - мамлакатнинг биринчи президенти билан ишқий муносабатда бўлмаганини айтди.

Қуйида Лола Хотамова билан суҳбатни тинглашингиз мумкин:

Лола Хотамова: Каримов билан ишқий муносабатда бўлмаганман!
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:28:21 0:00
Бевосита линк

Шарҳларни кўринг (38)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG