Линклар

Тошкентдан Покистоннинг Лаҳор шаҳрига парвозлар амалга оширилади


Ўзбекистон ҳаво йўллари самолëтлари.

Жорий йил 5 апрелидан бошлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Тошкент-Лаҳор-Тошкент йўналиши бўйича парвозларни бошлайди.

Хабарда айтилишича, парвозлар А320 лайнерида ҳафтанинг чоршанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрига парвозлар сонини оширади.

1992 йилда тўхтатиб қўйилган Тошкент-Душанбе-Тошкент йўналиши бўйича қайта тикланган биринчи парвоз эса 4 апрель куни амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Февраль ойида Тожикистоннинг "Сомон Айр" ширкати Душанбедан Тошкентга парвозни амалга оширишини эълон қилган. Лекин парвоз амалга ошмаган. Буни ортидан ширкатнинг парвозга масъул мулозимлари ишдан ҳайдалган эди.

XS
SM
MD
LG