Линклар

Жанубий Корея собиқ президенти коррупция иши бўйича ҳибсга олинди


Жанубий Корея собиқ президенти Пак Кин Хен

Сеулда суд март ойи ўрталарида коррупция можаросига аралашиб қолганлиги боис ҳокимиятдан четлатилган Жанубий Корея собиқ президенти Пак Кин Хени ҳибсга олди. Суд мажлиси деярли 9 соат давом этган.

Прокуратура собиқ президентни порахўрлик, хизмат лавозимини суиистеъмол қилиш ва давлат сирини ошкор қилишда айблаган. Пак Кин Хе айбловни инкор қиляпти.

Жанубий Корея собиқ президенти билан боғлиқ можаро 2016 йил октябрь ойида бошланган. Ўшанда ОАВ Жанубий Кореянинг йирик корпорациялари, жумладан Samsung, собиқ президентнинг дугонаси томонидан тузилган фондларга маблағлар ўтказиш эвазига ҳукуматдан кўмак олиб турганлиги ҳақида хабар қилган эди.

Коррупцияга оид можаро туфайли бутун Жанубий Корея бўйлаб Пак Кин Хенинг истеъфога кетишини талаб қилиб оммавий норозилик намойишлари бўлди. Яқин келажакда мамлакатда янги президент сайлови бўлиши керак.

XS
SM
MD
LG