Линклар

Сербиялик сайловчилар мамлакат Бош вазири ва унга рақиб бўлган 10 номзоддан бирига овоз бермоқда.

Овоз бериш участкалари маҳаллий вақт билан тонгги соат 7да очилган ва ҳозирга қадар аксарият Бош вазир Александр Вучичга овоз бераётгани айтилмоқда.

Александр Вучич Сербия 2019 йилда Европа Иттифоқига аъзо бўлиб кириши учун курашишни ваъда қилган.

Вучич, собиқ Югославия раҳбари Слободан Милошевич даврида ҳукуматнинг ахборот вазири бўлиб ишлаган. Вучич раҳбарлиги остида Сербия Россия билан ҳарбий ҳамкорликни ривожлантирди.

Шу боис, ҳозир Сербия ҳукумати Европа Иттифоқи ва Россия ўртасида қолмоқда. Бугунги сайловда ғалаба қозониш эҳтимоли катта кўрилган 46 яшар бош вазирнинг марказ-ўнгчи партияси келгуси 5 йил ичида бу вазиятда қандай йўл тутиши ҳозирча мавҳум.

Бундан ташқари, Сербиянинг собиқ Югославия ҳудудидаги қўшнилари билан алоқалари ҳам таранглигича қолмоқда. Хусусан, расмий Белград ҳанузгача Косово мустақиллигини тан олмаган.

XS
SM
MD
LG