Линклар

11 декабр 2017, Тошкент вақти: 20:18

Идлибга уюштирилгани тахмин этилаëтган кимëвий ҳужум оқибатида ўлганлар 60 га яқинлашди


4 апрель тонгида Идлибга кимëвий ҳужум уюштирилгани айтилмоқда.

Британияда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваториясининг билдиришича¸ Сурияда шимол-ғарбидаги Идлиб шаҳрига уюштирилгани тахмин этилаëтган кимëвий ҳужум оқибатида ўлганлар сони камида 58 тага етган.

Жанггарилар назоратида қолаëтган Идлиб шаҳрига¸ айтилишича¸ 4 апрель эрта тонгда Сурия ҳукумати ëки Россия ҳарбийларига қарашли учқичлар уюштирган ҳужумлардан кейин ўнлаб одамнинг нафас олиш билан боғлиқ жиддий муаммога учрагани қайд этилган.

Обсерватория таъкидича¸ оғзидан кўпик чиқиб ўлганларнинг камида 11 нафари болалар¸ қолгани ҳам тинч аҳоли вакилалридир.

Сурия ҳарбийлари¸ мамлакат армияси на ўтмиш ва на келажакда кимëвий қурол қўлламаганини айтмоқда.

Президент Башар ал-Асад¸ тинч аҳолига қарши кимëвий қуролни исломий жангарилар ишлатганини иддао қилган. БМТ ўтказган текширувлар эса¸ ҳукумат қўшинларининг 2014-2015 йиллар ичида камида уч марта кимëвий қурол ишлатгани ҳақидаги хулоса билан тугаган.

XS
SM
MD
LG