Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:42

Санкт Петербургда ИД ёлловчилари деб кўрилаётган 6 одам ҳисбга олинди


Россия ҳуқуқ-тартибот органлари Санкт Петербург шаҳрида Марказий Осиёдан бўлган олти одамни исломий жанггари гуруҳларга одам ёллашда гумонлаб ҳибсга олди.

Россия Федерал тергов қўмитасига кўра, ҳибсга олинган шахсларнинг Санкт Петербург метросидаги 3 апрел кунги террор ҳужумларини уюштирганликда гумонланаётган қирғизистонлик билан алоқаси ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Улар “Исломий давлат”, “Ал Нусра Жабҳаси” каби террор ташкилотларига одам ёллаш билан шуғулланганликда гумонланмоқда.

“Исломий давлат”, “Ал Нусра Жабҳаси” экстремист гуруҳи Россияда террор гуруҳи сифатида тан олинган.

XS
SM
MD
LG