Линклар

Путин Россия - Ўзбекистон ҳамкорлик дастури муваффақиятли амалга оширилаётганини айтди


Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Кремлда.

Сўнгги бир йил ичида Ўзбекистондан Россияга қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилиш 2 баробарга кўпайди ва деярли 143 минг тоннани ташкил қилди.

Бу ҳақда 5 апрель куни Москвада президент Мирзиёев билан ўтган музокаралардан сўнг уюштирилган матбуот анжуманида Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон ва Россия ўртасида 2019 йилгача иқтисодий ҳамкорлик дастури ишлаб чиқилган. Путин бу дастур муваффақиятли амалга оширилаётганини айтди.

-Ўтган йили ўзаро товар айрибошлаш 2 миллиард 700 миллион долларни ташкил қилди. Бу Ўзбекистон ташқи савдо балансининг 17 фоиздан кўпроғини ташкил қилади. Ўзбекистонга киритилган Россия капитали эса 6 миллиард доллардан ошиб кетди, -деди Путин.

Россия президенти энергетика соҳасини тилга олар экан, Москва ҳар йили Ўзбекистондан камида 5 миллиард кубометр газ сотиб олаётганини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG