Линклар

Тошкентда ўзбек-тожик ҳукуматлараро комиссияси парвозларни йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилмоқда


Ўзбекистон ҳаво йўллари самолëтлари.

Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозларни йўлга қўйиш масаласидаги келишув лойиҳаси юзасидан Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлараро комиссияси йиғилиши Тошкентда бўлиб ўтмоқда.

Бу ҳақда 6 апрель куни хабар берган Sputnik агентлигининг ёзишича, Тожикистон делегациясига транспорт вазири ўринбосари Шерали Ганжалзода раҳбарлик қилмоқда.

Делегация таркиби Тожикистон президенти маъмурияти, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа давлат идоралари вакилларидан иборат.

Хабарда айтилишича, томонлар парвозлар бўйича келишувнинг якуний вариантини ишлаб чиқиши ва қабул қилиши лозим.

Тожикистон ва Ўзбекистон авиаширкатлари мазкур ҳужжатни қабул қилмай туриб икки давлат пойтахтлари ўртасидаги парвозларни йўлга қўйишга ҳаракат қилган эдилар.

Бироқ 20 февралда Душанбедан Тошкентга, 4 апрель куни эса Тошкентдан Душанбега режаланган парвозлар амалга ошмай қолган.

Тошкент ва Душанбе ўртасидаги самолёт қатнови 1992 йилда тўхтатиб қўйилган эди.

XS
SM
MD
LG