Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 22:54

Россия БМТ Хавфсизлик кенгашининг Сурия бўйича резолюциясига вето қўйди


БМТ Хавфсизлик кенгаши.

Россия БМТ Хавфсизлик кенгашининг Сурия президенти Башар Ассад томонидан кимёвий қурол қўлланилгани қораланган резолюциясига вето қўйди. Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси бўлган Россия шу билан Башар Ассад қораланган 7-ҳужжатга қарши чиқмоқда.

Владимир Путин 12 апрель куни “Мир24” телеканалига берган интервьюсида Москванинг Суриядаги сиёсатини шарҳлар экан:

-Ҳаммага маълумки, бизнинг ва АҚШнинг ташаббуси билан Сурия ҳукумати қўлида мавжуд бўлган кимёвий қуролни йўқ қилиш бўйича катта ишлар олиб борилди. Сурия ҳукумати ўз мажбуриятини тўлиқ бажарди. Бу ҳолат БМТнинг махсус хизмати томонидан ҳам тасдиқланган. Агар бу борада шубҳалар мавжуд бўлса, унда қайта текширув ўтказиш мумкин, - деб айтди.

Мазкур резолюция қабул қилиниши учун Хавфсизлик кенгашининг 10 аъзоси овоз берди. Россия ва Боливия қарши чиқди, уч давлат, жумладан, Хитой бетараф қолди.

АҚШнинг БМТдаги элчиси Никки Хэлли Москва ветосини қоралар экан:

--Менинг россиялик ҳамкасбларим, ҳар сафар Ассад самолётларидан бири аҳоли устига бомба ташлаганда, Ассад ҳар сафар муайян бир жамоани ўлдираётганда Россия ўзини халқаро ҳамжамиятдан изоляция қилаётганини билиб қўйсин,-деб айтди.

Россия Сурияда кимёвий қурол қўлланилгани учун масъулиятни Башар Ассадга мухолиф кучлар зиммасига юкламоқда. Бироқ АҚШ кимёвий ҳужум учун масъулият Ассад зиммасида эканини тасдиқловчи далилларга эгалигини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG