Линклар

Ўзбекистон ТИ вазири: АҚШда 100 мингдан ортиқ ўзбекистонлик бор


Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов Халқаро пресс-клубда журналистларнинг саволларига жавоб қайтариш чоғида айтиб ўтган тўғрисида кун.уз нашри хабар қилди.

Комиловга кўра, ҳозирда Россия ҳудудидаги ўзбекистонликлар сони эса 1 миллиондан ортиқдир.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари хориждаги фуқароларга консуллик хизматлари кўрсатиш борасида муаммолар мавжудлигини қайд этиб ўтган. Унинг маълум қилишича, ҳозирда янги консулхоналар очиш ва янги мутахассисларни бу муаммоларни бартараф этишга жалб этиш ишлари олиб борилмоқда.

Комилов бу масала бўйича Россияда алоҳида муаммолар борлигини қайд этиб, у ердаги ўзбекистонликлар консулхоналаргача минглаб километрларни босиб ўтишига тўғри келаётганини айтиб ўтган.

Вазир Ўзбекистон Россияда яна бир неча консулхоналар очишини маълум қилган. У Ўзбекистоннинг хориждаги фуқароларига хизмат кўрсатиш сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилишини қайд этиб ўтган.

XS
SM
MD
LG