Линклар

Мирзиёев Туркия президентини референдумдаги ғалабаси билан табриклади


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғонни 16 апрелдаги референдумдаги ғалабаси билан табриклади.

Жаноб Мирзиёев ўз табригида Туркия раҳбарига муваффақият тилаган, икки мамлакат орасидаги муносабатлар янги сифат босқичига кўтарилишига умид билдирган.

Туркияни парламент республикасидан президентлик республикасига айлантиришга изн берадиган конституциявий ўзгартиришларни ёқлаб 51,4 фоиз сайловчи овоз бергани эълон қилинди.

Туркия референдумини Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти "адолатсиз кампания" деб таърифлади.

Ташкилотга кўра, референдумдаги икки томонга ҳам баробар имконият берилмаган.

Мамлакат аҳолисининг чорак қисми яшайдиган Туркиянинг уч йирик шаҳри - пойтахт Анқара, Истанбул ва Измир яшовчилари конституцияга ўзгартиришлар киритилишига қарши овоз берганлар.

XS
SM
MD
LG