Линклар

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев соқол қўйган ва калта шим кийган шахсларни танқид қилиб, бундай ҳолатни қонун доирасида тақиқлашни таклиф қилди.

19 апрель куни Остонада Қозоғистон муфтийси билан учрашган Назарбоев: “Ёшларимиз соқол ўстириб, шимларини қисқартириб олишаяпти. Қора либосга бурканган қизлар кўпайди. Бу бизнинг урф-одатларимиз ва халқимизга ёт бўлган кўриниш. Бунга қонун доирасида тақиқ жорий этиш масаласини кўриб чиқиш лозим”, - деб айтди.

Учрашув чоғида Назарбоев Қозоғистон учун Исломнинг Ханафий мазғаби асосий дин эканини алоҳида таъкидлади.

Қозоғистон расмийлари мамлакатда салафийлик ва ваҳобийлик оқимлари ривожланиб бораётганидан ташвиш билдириб келмоқда.

XS
SM
MD
LG