Линклар

19 декабр 2017, Тошкент вақти: 01:17

Россия Давлат Думаси депутатининг ўғли АҚШда 27 йилга қамалди


АҚШнинг Сиэтл шаҳри суди россиялик хакер Роман Селезневни 27 йилга қамаш ҳақида ҳукм чиқарди.

Россиядаги Либерал демократик партиядан Давлат Думасига депутат этиб сайланган Валерий Селезнёвнинг ўғли АҚШда кредит карта номерларини ўғирлаб, уларни "қора бозор"да сотганликда айбли деб топилди.

АҚШ Прокуратурасига кўра, Селезнёв бу қилмиши билан Қўшма Штатлар молиявий тизимларига 170 миллион долларлик зиён етказган.

Судланувчи АҚШ қонунчилигини ҳурмат қилиши, лекин ҳакам адолатсиз ҳукм чиқарганини айтган.

Россиянинг АҚШдаги элчихонаси эса Селезнёвга нисбатан ҳукм юзасидан арз қилишини билдирди.

XS
SM
MD
LG