Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 19:53

Ўзбекистонда болаларни соғлиққа зарар етказишдан ҳимояловчи қонун қабул қилинади


Ўзбекистонлик болалар.

Ўзбекистонда болаларни соғлиққа зарар етказувчи ахборотлардан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун қабул қилиниши кутилмоқда. Мазкур қонун лойиҳаси муҳокама учун норматив-ҳуқуқий актлар порталига жойлаштирилди.

Қонун лойиҳасида болалар учун назарда тутилган ахборот маҳсулотларни ёш тоифалари бўйича таснифлаш ҳам таклиф қилинмоқда. Масалан, 7 ёшгача, 7−14 ёш, 14−18 ёш учун ишлаб чиқилган ахборотни ва тақиқланган материалларни тоифалаш маҳсулот ишлаб чиқарувчи ҳамдатарқатувчиларининг мурожаатлари асосида вояга етмаганлар ишлари бўйича маҳкамалараро комиссиялар томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон ҳудудида тарқатилиши тақиқланган маҳсулотлар ишчи органхулосалари асосида махсус реестрга киритилади. Мазкур рўйхат қизиқиш билдирган шахсларга интернет орқали тақдим этилади.

XS
SM
MD
LG