Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 19:00

Тошкентда бир ҳафтада содир этилган жиноятларнинг 50 фоизи талончилик бўлмоқда


Тошкентда ўтган бир ҳафта ичида милиция ходимлари томонидан 32 жиноят фош этилди ва қидирувда бўлган 43 одам қўлга олинди.

Podrobno.uz нашрининг билдиришича, Тошкент милицияси ой бошидан бери 103 жиноятни фош этиб, қидирувда бўлган 155 одамни қўлга олган.

Сўнгги бир ҳафта ичида содир этилган 32 жиноятнинг 16 таси талончиликдир.

Хабарда айтилишича, талончилик ва ўғирликларнинг олдини олиш мақсадида 60та квартира ва 25 объект кузатувга олинди, 71 объектга сигнализация ва 80 объектга 199та кузатув камераси ўрнатилди.

XS
SM
MD
LG