Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 08:24

Трамп Ким Чен Ин билан учрашишга тайёр эканини айтди


АҚШ президенти Дональд Трамп.

АҚШ президенти Дональд Трамп агар “қулай шароит бўлиб қолса” Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин билан учрашишга тайёр эканини билдирди.

Трампнинг Bloomberg нашрига берган мазкур суҳбатидан сўнг, Оқ Уй матбуот котиби Шон Спайсер ҳозирча АҚШ ва Шимолий Корея раҳбарлари учрашуви учун "шароит етарли эмаслиги"ни маълум қилди.

Ўтган ҳафтада АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон Шимолий Корея ядровий дастурни тўхтатса, Вашингтон Пхенян билан музокаралар ўтказишга тайёрлигини айтган эди.

Bloomberg агентлигининг таъкидлашича, Ким Чен Ин ҳокимиятга келганидан бери бирорта давлат раҳбари билан учрашмаган. АҚШ Шимолий Корея билан дипломатик алоқаларни ўрнатмаган.

Апрель ойида Шимолший Корея янги ядровий синовларга тайёргарлик кўриш жараёнини фаоллаштирган эди. Бунга жавобан АҚШ Корея ярим ороли акваториясига ўз ҳарбийларини жўнатган. Шу йил охиригача АҚШ Жанубий Кореяда ракетадан мудофаа тизимини шакллантиради.

XS
SM
MD
LG