Линклар

АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россия президенти Владимир Путин 2 май куни телефон орқали Суриядаги вазиятни муҳокама қилди.

Оқ уйнинг маълум қилишича, президентлар “Сурия халқи узоқ вақтдан бери азоб тортаётганини ва бу мамлакатда зўравонликларга барҳам бериш пайти етиб келганини” таъкидлаганлар.

Трамп ва Путин Сурияда “гуманитар хавфсизлик ҳудудларини” барпо этиш масаласини ҳам муҳокама қилган.

Суҳбат чоғида АҚШ президенти Қозоғистон пойтахти Остонада 3-4 май кунлари ўтадиган Сурия бўйича музокараларнинг навбатдаги босқичига ўз вакилини жўнатишини билдирди.

Кремль матбуот хизмати эса президентлар Корея ярим оролидаги кескин вазият тўғрисида ҳам гаплашганини билдирди.Томонлар бу ердаги вазиятни юмшатиш учун дипломатик имкониятлардан фойдаланиш лозимлигини таъкидладилар.

Кроемль матбуот хизматининг маълум қилишича, Путин ва Трамп телефон суҳбатларини давом эттириш ҳамда 7-8 июль кунлари Германиянинг Ҳамбург шаҳрида ўтадиган “Катта йигирматалик” учрашуви доирасида шахсан учрашишга келишиб олди.

XS
SM
MD
LG