Линклар

Тошкентликлардан шаҳар транспортини яхшилаш бўйича таклиф сўралди


«Тошшахартрансхизмат» ташкилоти шаҳарликлардан йўловчи ташувчи транспорт қатнови тизимини яхшилаш бўйича фирк-мулоҳаза ҳамда таклифларини билдиришни сўрамоқда.

Газета.uz нашри хабарида айтилишича, ташкилот 2030 йилгача Тошкентда йўловчи ташувчи транспорт тизимини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқишни бошлаган.

Бу борада ширкат тарқатган мурожаатда: "Биз, сиз қадрли йўловчилармиздан, шаҳар йўловчи ташувчи транспорти, шу жумладан, автобус, метро ва йўналишдаги такси қатнови соҳасида инновацион таклифларни кутиб қоламиз. Сиз таклиф қилган яхши фикрлар концепцияни ишлаб чиқишда инобатга олинади..." дейилади.

Таклифларни шу йилнинг 10 июнига қадар concept@tshtx.uz электрон почтасига йўллаш сўралди.

XS
SM
MD
LG