Линклар

Бобур Шодиев "Пахтакор" футбол клуби президенти этиб тайинланди


Uzbekistan - photo from the game between Pakhtakor and Navbakhor football club, 2 October 2014

"Пахтакор" футбол клубига ўтган ой вице-президент этиб тайинланган Бобур Шодиев мазкур клубнинг президенти бўлди.

Шодиев "Пахтакор"га келишидан аввал Ўзбекистон дзюдо федерацияси вице-президенти бўлган.

Клуб расмий сайтида маълум қилишича, “Пахтакор” президенти лавозимини эгаллаб келган Тошкент ҳокими Раҳмонбек Усмонов унинг фахрий президенти лавозимига ўтган.

Жамоага вице-президент этиб Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси вице-президенти лавозимида ишлаган Умид Аҳмаджонов тайинланган.

Аввалроқ жамоа акцияларини россиялик тадбиркор Алишер Усмонов сотиб олгани ва айнан у клуб директори лавозимига Умид Аҳмаджоновни тайинлагани ҳақида хабарлар тарқалганди.

XS
SM
MD
LG