Линклар

Трамп собиқ маслаҳатчисининг Россия билан алоқасига оид текширишни тўхтатишга уринганликда айбланмоқда


ФТБ собиқ раҳбари Жеймс Коми (ч) ва АҚШ президенти Доналд Трамп (ў).

АҚШ президенти Доналд Трамп, қатор нашрлар иддаосича, миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчи Майкл Флинннинг Россия билан алоқасига оид Федерал тергов бюроси томонидан ўтказилаётган текширувни тўхтатишга уринган. Нашрлар ҳодиса Трамп президент лавозимига киришганидан кейин унинг ФТБ директори Жеймс Коми билан бўлиб ўтган яккама-якка учрашувидан кўп ўтмай содир бўлганини ёзмоқдалар.

Хабар қилинишича, Коми президент билан феврал ойида - Флинн истеъфога чиқарилганидан кейин Оқ уйда учрашган. Шундан сўнг ФТБ собиқ раҳбари Трамп ундан текширувни тўхтатишни сўрагани ҳақида ҳисобот ёзган. Бу ҳақда ёзган New York Times, Reuters, AP ва бошқа оммавий ахборот воситалари мазкун ҳисобот матни билан танишганларини билдирганлар. Трамп илтимоси ҳақидаги хабарларни рад этган Оқ уй бу маълумотлар адолатли судлов тўсқинлик қилиш ҳаракати ўлароқ баҳоланиши мумкинлигини қайд этган.

Жеймс Коми 9 май куни ишдан олинганди. Эртаси куни Трамп россиялик расмийлар билан учрашган, шундан сўнг у Сурияга оид махфий маълумотни суҳбатдошларига ошкор қилганликда айбланганди.

Флинн Россиянинг АҚШдаги элчиси билан учрашувлари ҳақида вице-президент Майк Пенсни хабардор қилмагани учун вазифасида бўшатилганди. Комининг ҳисоботида Трамп ундан Флиннни тинч қўйишни сўрагани, собиқ маслаҳатчисини “яхши йигит” деб таърифлагани айтилади.Times маълумотларига кўра, Коми ҳисоботни президентнинг ФТБга номақбул босимини қайд этиш учун ёзган.

XS
SM
MD
LG