Линклар

Чусовитина Гимнастика шараф залига киритилди


Оксана Чусовитина 2016 йил Риода бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида.

Ўзбекистонлик машҳур гимнастикачи Оксана Чусовитина Халқаро гимнастика шараф залига (IGHOF) киритилди. Чусовитинани гимнастика ривожига катта ҳисса қўшган спортчилар сафига киритиш маросими, Газета.уз хабарига кўра, 20 май куни АҚШнинг Оклахома-Ситисида бўлиб ўтган тадбир доирасида уюштирилган.

Шараф зали расмий сайтида ёйинланган маълумотга кўра, Халқаро шараф залига Оксана Чусовитинадан ташқари япониялик Сун Фудзимото, россиялик Алексей Немов ва америкалик Алисия Сакрамоне ҳам киритилган.

Ёши 42 га яқинлашган Оксана Чусовитина ўтган йили 7 карра ёзги Олимпиа ўйинларида (1992 йилдан 2016 йилгача) иштирок этган гимнастикачи сифатида Гиннес рекордлар китобига киритилган.

Спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Оксана Чусовитина 1975 йил 19 июнида Бухоро шаҳрида таваллуд топган. 1992 йилда Барселона шаҳрида ўтказилган Олимпиада ўйинларида дастлабки олтин медалини қўлга киритган.

Чусовитина 2020 йилги Олимпиада ҳам иштирок этиш нияти борлигини маълум қилган.

XS
SM
MD
LG