Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 16:15

Давлат статистика қўмитасига янги раис тайинланди


Ўзбекистон президенти 23 май куни имзолаган фармонга мувофиқ, Баҳодир Абдусаломович Бегалов Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати маълум қилади.

49 ёшли Бегалов 2012-2016 йиллар мобайнида Давлат статистика қўмитаси раис ўринбосари лавозимида ишлаган. Ўтган йили эса у Тошкент молия институтининг ректори вазифасига тайинланганди.

Иқтисод фанлари доктори, профессор Баҳодир Бегалов ундан аввал олийгоҳда талабаларга таълим бериш билан шуғулланган.

Бегалов қўмитага 2010 йилдан бери раислик қилган Ботир Тўраев ўрнига тайинланган.

XS
SM
MD
LG