Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 16:13

Эквадор янги президенти Жулиан Ассанжнинг Лондондаги элчихонада қолишига изн берди


Янги сайланган Эквадор президенти Ленин Морено.

Янги сайланган Эквадор президенти Ленин Морено Wikileaks асосчиси Жулиан Ассанжни “ҳакер” деб атади¸ шунга қарамай¸ унинг Лондондаги Эквадор элчихонасида бундан сўнг ҳам қолишига эътироз билдирмаслигини айтди:

- Ассанж - ҳакер. Биз¸ шахсан мен¸ ҳакерликни рад қиламан. Лекин мен Ассанж тушиб қолган вазиятни тушунаман ва унинг инсон сифатидаги ҳақларини ҳурмат қиламан. Айни пайтда Ассанждан бизнинг вазиятимизга ҳам ҳурмат кўрсатишни сўрайман¸ деди Эквадор президенти ва ундан ўз мамлакати сиëсий ишларига аралашмасликни сўради.

Жорий ой бошида Швеция суди Ассанжга қўйилган зўрлик айбловини олиб ташланганига қарамай¸ у Эквадор элчихонаси биносидаги тутқунликни давом эттирмоқда.

Британия полицияси¸ Ассанж Эквадор ҳудуди саналган элчихонадан ташқарига чиқиши билан¸ уни 2012 йилги синов муддати қоидаларини бузгани учун ҳибсга олиш режасида эканини билдирди.

Айни пайтда¸ Вашингтон Ассанжни АҚШ махфий ҳужжатларини Wikileaks орқали ëйинлаганликда айбламоқда ва унинг ўз ихтиëрига топширилишини талаб қилмоқда.

XS
SM
MD
LG