Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:41

Британия полицияси: Манчестер ҳужумчиси якка ўзи ҳаракат қилган


Манчестердаги терактни содир этган Салмон Абоди якка ўзи ҳаракат қилган.

Бу ҳақда Британия полицияси тергов натижаларига асосланиб маълум қилди. Лекин, полиция Абоди экстремистларнинг махфий тармоғининг бир қисми бўлган бўлишини назардан соқит қилмаяпти.

Ҳозир Британия хавфсизлик хизматлари Абодининг терактдан олдинги ҳаракатланишини ўрганмоқда.

18 май куни у Ливиядан Британияга келган. Полиция Абодининг кузатув камералари қайд этган ҳаракатланиши ва унинг телефон қўнғироқларини текширмоқда.

Ўтган ҳафтада полиция Манчестердаги портлашларга бутун бошли террор тармоғи алоқадор бўлишини билдирганди.

Британия Ички ишлар вазирлиги раҳбари Эмбер Радд ҳужум обдон ташкиллаштирилганини айтган.

Манчестерда 22 май куни содир этилган портлашда 22 одам нобуд бўлди, юздан зиёд одам яраланди.

Ҳозирда портлаш бўйича олиб борилаётган тергов доирасида 14 ҳибсга олинган.

The Guardian

XS
SM
MD
LG