Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 20:55

Путин: Хакерларнинг ҳаракати уларнинг ватанпарварлик ҳисларига боғлиқ


Россия Президенти Владимир Путинн хакерларнинг Германия парламентига 2017 нинг сентябрида ўтадиган сайловга аралашиш эҳтимолини соқит қилмади.

DPA агентлиги бош директори Питер Кропшнинг шу масалага оид саволига жавобан Путин хакерларнинг ҳаракатлари Москва билан Берлин муносабатларига ҳамда кибержиноятчиларнинг кайфиятига боғлиқ деган фикрни билдирди.

“Агар уларнинг (хакерларнинг) ватанпарварлик ҳислари жўш уриб турган бўлса, улар Россия тўғрисида ёмон фикр билдираётганларга қарши курашга ҳисса қўшаяпмиз деган фикрда бўлса, шундай қилиши мумкин”, деди Путин.

Айни пайтда президентга кўра, Россия хакерлик ҳужумлари билан давлат даражасида шуғулланмаяпти, шуғулланмоқчи ҳам эмас.

АҚШнинг хавфсизлик хизматлари Россияни 2016 йилги Америка президенти сайловига аралашганликда айблаб келмоқда. Вашингтонда сиёсатчилар АҚШ Демократик партиясига алоқадор сиёсий гуруҳлар серверларга хакерлик ҳужумлари уюштиришни шахсан Путин буюргани тўғрисида баёнотлар берган.

Петербургда ўтаётган халқаро иқтисодий форум доирасида пайшанба куни Путин жаҳоннинг етакчи ахборот агентликлари раҳбарлари билан учрашди.

XS
SM
MD
LG