Линклар

Ташқи ишлар вазири АҚШ элчисини қабул қилди


АҚШнинг Тошкентдаги элчиси Памелла Спратлен.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 1 июнь куни Америка Қўшма Штатларининг фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди.

Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, учрашувда икки томонлама муносабатларнинг жорий масалалари, жумладан, турли даражалардаги бўлажак учрашувларининг жадвали ва кун тартиби муҳокама қилинган.

Музокараларда 21 май куни Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган Араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммити якунлари ҳамда бошқа халқаро мавзулар юзасидан фикр алмашилган

XS
SM
MD
LG