Линклар

Шошилинч хабар
12 октябр 2024, Тошкент вақти: 13:47

Мирзиёев: Прокурор тадбиркорни сизласин!


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига сафари пайти қилган маърузасида ҳуқуқ-тартибот идоралари, жумладан прокурорлар янги иш ўринлари яратиб, аҳоли турмуш фаровонлигини ошираётган тадбиркорларнинг ҳурмат-иззатини жойига қўйиши, уларга “сиз” деб мурожаат қилиши лозимлигини таъкидлади.

“Тадбиркорни “сиз” демаган прокурорни ўз ишига нолойиқ деб биламан. Ҳар ҳафтада вилоят, туман ва шаҳар прокурорлари тадбиркорлар билан учрашиб, улар дардини тингласин. Улар фаолиятида учраётган муаммоларни ҳал қилиш чораларини кўрсин. Негаки, биттагина иш ўрнини яратган тадбиркор жамият учун керакли одамдир”, - деди Мирзиёев.

Шавкат Мирзиёев тадбиркорлик фаолиятига тўсқинликлар қўйилиши ишсизликнинг кўпайишига, бунинг ортидан эса жиноятчиликнинг ўсишига сабаб бўлишини прокурорларга эслатиб ўтди.

"Прокуратура фақат жазолайдиган репрессия органи бўлиб қолмаслиги” лозимлигини таъкидлаган президент Шавкат Мирзиёев прокурорларни “тадбиркорлар билан дўст бўлиш”га чақирди.

Бундан аввал Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳукумат йиғилиши экани ишонилган тадбирда банк тизими раҳбарларига халқ билан яқиндан ишламаётгани, хусусан, уйма-уй юриб, кредит тарқатмаётгани учун танбеҳ берган эди.

Жумладан, Мирзиёев Ўзбекистон Марказий банки раҳбари лавозимини бажараётган Саидолим Хўжаевга қарата сенсираб: - Энди уйма уй юриб халқимизни тадбиркор қилишга банклар вакил. Хўжаев, Хўжаев ва яна Хўжаев Саидолим, шуни айтаяпсанми ё сенга ҳам чора кўришим керакми, - дея танбеҳ берган эди Мирзиёев.

Андижонлик тадбиркор Бунёдбек Озодлик билан суҳбатда президент Мирзиёевнинг прокурорларни “сиз” деб мурожаат қилишга чақириғига муносабат билдирар экан: - Прокурорлар сенсираб гапирса ҳам ишимизга тўсқинлик қилмаса бўлди, - дейди.

Тошкентнинг Чилонзор туманидаги буюм бозоридаги тарборкорлардан бири президент Мирзиёевнинг "прокурор тадбиркорни сизласин!" деган чақириғини "популизм" деб атади.

Чилонзор буюм бозоридаги тадбиркор билан суҳбат.
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:28 0:00
Бевосита линк

Ўзбекистонда ҳуқуқ-тартибот органларининг тадбиркорлар фаолиятига аралашуви бизнес ривожига катта тўсиқлардан бири экани айтилади.

Бу борада Ўзбекистон президенти виртуал қабулхонасига тадбиркорлардан шикоятлар кўп тушгани айтилганди.

XS
SM
MD
LG