Линклар

Пенсия билан боғлиқ шикоятлар учун “ишонч телефони” ишга туширилди


Пенсия пуллари вақтида берилмаса ёки нақд пулда олиш муаммосига дуч келинса, 1106 қисқа рақамли "ишонч телефони" ишга туширилди.

Мутасаддилар "ишонч телефони"га қилинган шикоятлар ўз вақтида ҳал этилишига ваъда қилмоқда.

Президент Мирзиёев 2 февраль куни имзолаган “Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорга кўра¸ Ўзбекистонда февраль ойидан бошлаб пенсиялар тўлиқ ҳажмда нақд пул шаклида берилиши шарт.

Молия вазирлиги, Пенсия жамғармаси ва почта хизмати ташкилотларига пенсияларнинг узлуксиз, тегишли ойнинг 27 санасидан кечиктирмай тўланишини таъминлашга доир қатъий топшириқ берилган.

Бироқ жойлардан олинган маълумотларга кўра, президентнинг ушбу қарорини бажариш имкони бўлмаяпти.

Айрим жойларда пенсияларни яна пластикка ўтказиш тарғиб қилиняпти.

XS
SM
MD
LG