Линклар

11 декабр 2017, Тошкент вақти: 05:04

Навальний бугунги намойиш Кремль яқинида ўтишини билдирди


Навальний томонидан 26 март куни Москвада уюштирилган митинг пайтида қўлга олинганлардан бири.

Россия муҳолифати лидери Алексей Навальний ўз тарафдорларини бугун бўлиб ўтиши режалаштирилган митингни Москва марказида уюштиришга чақирди.

Навальнийнинг 11 июнь куни қилган бу чақириғи Москва полицияси билан тўқнашувларга сабаб бўлиши мумкин. Москва расмийлари ҳукуматдаги коррупцияга қарши митингни пойтахт чеккасида ўтказишга рухсат берган эди.

Бироқ Навальний ўз баёнотида митинг Кремлга элтувчи Тверь кўчасидан бошланиши эълон қилди.

12 июнь куни Россиянинг ўнлаб шаҳарларида Навальний ва унинг сафдошлари уюштирган коррупцияга қарши митинглар бўлиб ўтади.

Хабарларда жой-жойларда мазкур митингларни ўтказишга тўсқинликлар қилинаётгани айтилмоқда. Масалан, Тулада митинг ташкилотчиси Дмитрий Николаев ҳибс қилинди, Ставропольда эса Навальний штабига номаълум шахслар ҳужум қилди.

XS
SM
MD
LG