Линклар

Европа Иттифоқи Россияга нисбатан санкциялар муддатини 6 ойга узайтирди


Европа кенгаши раиси Дональд Туск.

Россия ташқи ишлар вазирлиги АҚШ томонидан Россияга нисбатан санкцияларнинг кенгайтирилиши барча соҳалардаги икки томонлама алоқаларга “жиддий таҳдид солмоқда”, деб ҳисоблашини билдирди.

Хабарда айтилишича, 22 июнь куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Давлат котиби Рекс Тиллерсон билан телефонда суҳбатлашган ва санкциялар масаласини муҳокама қилган. АҚШ Конгресси шу ҳафтада Россиянинг яна 38 ширкатига нисбатан санкцияларни қабул қилган эди.

Айни пайтда Европа Иттифоқи ҳам 22 июнь куни Брюсселда ўтган давлат раҳбарлари саммитида Россияга нисбатан санкцияларни олти ойга узайтирди. Бу ҳақда маълум қилган Европа кенгаши раиси Дональд Туск:

-Анъанага кўра, Германия канцлери ва Франция президенти Украинадаги вазият ҳамда Минск шартномаси шартларини амалга ошириш жараёни тўғрисида маълумот бериб келадилар. Бу ҳисоботлар бизга Россияга нисбатан санкцияларни олти ойга узайтирш кераклигини кўрсатади, -деб айтди.

​Ғарб давлатлари 2014 йил баҳорида Россия Украина таркибида бўлган Қрим ярим оролини аннекция қилгани ортидан жорий этган санкциялар муддати 31 июлда якунланиши лозим эди.

Европа Иттифоқи раҳбарияти Россия 2015 йилда Франция ва Германия воситачилигида Минскда ўтган музокараларда эришилган келишувларни бажариш учун етарли даражада ҳаракат қилмаяпти, деб ҳисоблайди.

XS
SM
MD
LG