Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:17

 Исроилнинг собиқ бош вазири қамоқдан чиқди


 Эҳуд Олмерт
Эҳуд Олмерт

Исроилнинг собиқ бош вазири Эҳуд Олмерт муддатидан аввал қамоқхонадан чиқарилди. Коррупцияда айбланган Олмерт 16,5 ой қамоқда ўтирди.

У яна 10,5 ой яъни қамоқ муддати тугагунча, ҳар ойда икки марта полицияга бориб қайддан ўтиши шарт. Шунингдек, у волонтёрлик ташкилотлари ишларида иштирок этиши лозим бўлади.

Олмерт Исроил тарихида қамалган илк бош вазир бўлди.

У 2009 йил бошида коррупцияда айбловлар ортидан истеъфога кетишга мажбур бўлганди.

2012 йили Олмерт товламачилик ва коррупция бўйича ўзига қўйилган айбловлардан қисман оқланган ва ўшанда қамоқ жазоси 19 минг долларлик жарима билан алмаштирилганди.

Аммо тергов давомида коррупция билан боғлиқ бошқа бир ҳолатга оид янги далиллар юзага чиқиб, прокуратура унга қарши янги айбловлар билдирган ва қамоқ муддати узайтирилганди.

XS
SM
MD
LG