Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 18:26

Лукашенка Беларусда замонавий армия яратиш шарт эканини айтди


Беларус президенти Александр Лукашенка Минскда ўтган ҳарбий парад пайтида.

Беларус президенти Александр Лукашенка 3 июль куни Минскда Мустақиллик куни муносабати билан ўтказилган ҳарбий парад пайтида нутқ сўзлаб, замонавий қуролланган ва кучли армияни яратиш беларуслар учун биринчи галдаги вазифа эканини таъкидлади:

- Глобал даражадаги беқарорлик кучайиб бормоқда, халқаро хавфсизлик емирила бошлади. Европа давлатлари қуролланиш йўлига ўтдилар. Америка Қўшма Штатлари ўзининг ракетага қарши мудофаа тизимини шу ерда, бизнинг чегараларимиз яқинида жойлаштирмоқда. Уларнинг ядровий потенциалини яхшиламоқда. Бизнинг жавобимиз- замонавий Белорусь армияси бўлиши шарт, -деди Лукашенка.

Айни пайтда Беларус мухолифати ҳам 3 июль куни намойиш ўтказди. Мухолифат тадбирида 200 киши қатнашгани айтилмоқда.

Улар Беларус Россия билан "Ғарб-2017" деб номланган ҳарбий ўқув машғулотлари ўтказилишига норозилик билдирдилар. Мазкур машғулотларнинг ўтказилиши сентябрь ойига режалаштирилган.

XS
SM
MD
LG