Линклар

ЕИ Россиядан Минск шартномасига тўлиқ амал қилишни талаб этмоқда


Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Европа Иттифоқининг ташқи ишлар мутасаддиси Федерика Могерини.

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар мутасаддиси Федерика Могерини ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 11 июль куни Брюсселда Ливиядаги вазиятни, Форс кўрфазида юзага келган тарангликни, Сурия ва Шимолий Корея масаласини ҳамда Украина шарқидаги урушни муҳокама қилди.

Учрашувдан сўнг ўтказилган қўшма матбуот анжуманида Могерини Россия ва Европа Иттифоқи ўртасида муҳокама қилинган масалалар юзасидан турлича нуқтаи назарлар сақланиб қолаётганини, бироқ шунга қарамай музокаралар учун муросага келиш мумкин бўлган мавзуларни излашни давом эттириш шартлигини билдирди.

Могеринига кўра, Европа Россиядан Украинадаги зўравонликларга барҳам бериш учун Минск шартномасини тўлиқ бажаришни талаб қилиб келмоқда.

Сергей Лавров ўз сўзида Европа Иттифоқи ва АҚШни Башар Ассад режимига нисбатан жорий этилган санкцияларни бекор қилишга чақирди. Унга кўра, мавжуд санкциялар Сурияда гуманитар муаммоларни пайдо қилмоқда.

Европа Иттифоқи ва Россия ўртасидаги муносабатлар 2014 йил баҳорида Москва Қримни аннекция қилиши ортидан ёмонлашган эди.

XS
SM
MD
LG