Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:07

Хориждаги ўзбекистонликлар учун миграция марказлари ташкил этилади


Ўзбекистонлик муҳожирлар уйларига пул жўнатиш учун банкда навбатда турибди.
Ўзбекистонлик муҳожирлар уйларига пул жўнатиш учун банкда навбатда турибди.

Яқин бир йил ичида ўзбекистонликлар энг кўп яшаётган мамлакатларда Ўзбекистон миграция хизматларининг ваколатхоналари ташкил этилиши кутилмоқда. Хориж мамлакатларида ташкил этиладиган миграция марказларининг вазифаси мазкур мамлакатда яшаётган ўзбекистонликларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда ишлаш учун рухсатнома олиш жараёнини осонлаштиришдан иборат бўлади.

Президент расмий сайтида 12 июль куни маълум қилинишича, Шавкат Мирзиёев Ички ишлар вазирлигининг миграция жараёнлари ва ватандошликни расмийлаштириш йўналишидаги фаолиятини янада такомиллаштирш назарда тутилган қарорни 11 июлда имзолади.

Қарорда президент Ички ишлар вазирлиги мазкур йўналишда тез орада амалга ошириши шарт бўлган 7та вазифани белгилаб берди. Қарорда айтилишича, бу вазифалар “Ички ишлар вазирлиги амалга ошириш шарт бўлган энг муҳим” йўналишлардир.

Қарорга биноан Ички ишлар вазирлиги миграция ва ватандошликни расмийлаштиришга мутассадди бўлимларнинг иш олиб бориш тартибини, ўз вазифасини сидқидилдан бажармаган ходимларнинг жавобгарлиги масаласини тубдан қайта кўриб чиқиши, аҳолини паспорт билан таъминлаш, сиёсий бошпана бериш, ватандошликка қабул қилиш ёки чиқаришнинг самарали механизмларини жорий этиши, бу соҳадаги коррпуцияга барҳам бериш чораларини ишлаб чиқиши ҳамда бошқа давлатлар тажрибасини ўрганиши керак.

“Ички ишлар вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда 2018 йилнинг 1 майидан давлат хизматларини кўрсатиш, жумладан, биометрик ҳужжатларни бериш, хорижга чиқиш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш ва расмийлаштириш, доимий ва вақтинча прописка беришни... осонлаштирувчи электрон тизмни ишлаб чиқиб, ишга тушириши зарур”, дейилади президент қарорида.

Шавкта Мирзиёев қарорда ўзбекистонликлар энг кўп яшаётган давлатларда миграция тузилмаларининг ваколатхоналарини очиш тўғрисида ҳам кўрсатма берган.

Хорижда миграция марказларини ташкил этиш бўйича таклифлар Ички ишлар вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги тмоионидан 2018 йилнинг 1 февралигача ҳукуматга тақдим этилиши лозим.

Хориж мамлакатларида ташкил этиладиган миграция марказларининг вазифаси мазкур мамлакатда яшаётган ўзбекистонликларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда ишлаш учун рухсатнома олиш жараёнини осонлаштиришдан иборат бўлиши таъкидланган ҳужжатда, бу марказлар қачон ва қайси давлатларда ташкил этилиши аниқ белгиланмаган.

Қарорга биноан Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик қўмитаси ва Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига бир ой ичида чет элга чиқиш паспорти жорий этиш учун аниқ таклифлар ишлаб чиқиш ҳам топширилди.

Озодлик радиоси аввалги эшиттиришида Ўзбекистонда хорижга чиқиш учун махсус паспорт жорий қилиниши тўғрисида хабар берган эди.

XS
SM
MD
LG