Линклар

"Маҳалла ифтихори" кўкрак нишони таъсис этилди


"Маҳалла ифтихори" кўкрак нишони. Gazeta.uz сайтидан олинган сурат.

Президент Шавкат Мирзиёев 13 июлда “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Мазкур нишон билан маҳалланинг ташаббускор фаоллари ва жамоат ташкилоти вакиллари тақдирланади. Кўкрак нишони билан Ўзбекистон ватандоши бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

Кўкрак нишони билан тақдирланганларга "Маҳалла" хайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобидан энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти ҳам берилади. Бундан ташқари улар Ўзбекистондаги санаторийларида даволаниш учун бир маротабалик бепул йўлланма олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Кўкрак нишони, унинг гувоҳномаси ва пул мукофоти Мустақиллик куни арафасида тантанали вазиятда топширилади

XS
SM
MD
LG