Линклар

Human Rights Watch Россияда интернет эркинлиги чекланаëтганини танқид қилди


Инсон ҳақлари ҳимояси билан шуғулланувчи Human Rights Watch ташкилоти Россияда экстремизмга қарши кураш баҳонасида интернетдаги фикр эркинлиги¸ россияликларнинг ижтимоий тармоқлардаги фаолиятининг мунтазам кузатувга олинганини танқид қилди.

18 июль куни эълон қилинган янги ҳисоботида халқаро гуруҳ Россия ҳукуматининг бу ҳатти-ҳаракатларини интернет устидан қаттиқроқ назорат ўрнатиш ҳаракати деб баҳолади.

Ҳисоботда айтилишича¸ 2012 йилдан бери Россия ҳуқуқ тизимлари бир неча ўн одамни ижтимоий тармоқлардаги постинглари¸ юклаган видеоматериаллари ва мақола ҳамда суҳбатлари учун жиноий жавобгарликка тортган.

Шунингдек¸ ҳукумат томонидан ëпилган¸ тўсиб қўйилган вебсайтлар сони юздан ошган.

Кейинги йилларда Россияда қабул қилинган қатор қонунлар ҳукуматнинг ахборот олиш ва тарқатиш ҳаққини чеклаш¸ маҳкама рухсатисиз фуқароларнинг онлайн фаолиятини кузатиш ва экстремистик мазмунда деб топилган ҳар қандай хабар ва фикрни цензура қилишига асос яратди¸ дейилади янги ҳисоботда.

Human Rights Watch Москва раҳбариятидан бу қонунларни бекор қилиш¸ ҳукумат танқидчиларини экстремизмга қарши кураш баҳонасида таъқиб қилишни тўхтатиш¸ сўз ва матбуот эркинлигини кафолатлаш ҳақида ўз зиммасига олган халқаро мажбуриятларини бажаришни сўради.

XS
SM
MD
LG