Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2019, Тошкент вақти: 06:27

48376 истеъмолчи электр, 22146 истеъмолчи газ тармоғидан қарзи борлиги учун узилди


Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси ​директори Ботир Қудратхўжаев ЎзА билан суҳбатда билдирди.

“Энергоресурслардан ва суд ҳужжатлари бўйича қарздорларнинг электрон базаси шакллантирилиб, таҳлил қилинмоқда. Электр энергиясидан қарздор бўлган 48 минг 376, табиий газдан қарздор бўлган 22 минг 146 истеъмолчи тармоқдан узилди”, - деган Қудратхўжаев.

Унинг айтишича, суд ижрочилари иш юритувидаги ижро ҳужжатлари билан бирга судларнинг 1991 йилдан ҳозирга қадар бўлган ижро ҳужжатлари хатловдан ўтказилмоқда. Хатлов натижасида фақатгина 18 кун ичида судлар томонидан 48 минг 239 (41,7 миллиард сўмлик) ижро ҳужжати мажбурий ижрога қаратилмаганлиги аниқланган.

Электр ва газ тармоқларидан илгари узиб қўйилган шахсларни қайта улашда истеъмолчи – жисмоний шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида, юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида тўлов қайта улашни амалга оширган ташкилот ҳисобига маблағларни ўтказиш орқали ундирилади.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG