Линклар

ЕИ грузинларга берилган визасиз саëҳат имтиëзини бекор қилиши мумкин


ЕИ билан Тбилиси ҳукумати ўртасида визасиз саëҳат қилишга оид келишув 28 мартдан кучга кирганига қарамай¸ кейинги пайтларда Франция чегарачилари томонидан мамлакатга киритилмаëтган грузияликлар сони ошиб бормоқда.

Грузиянинг Франциядаги элчиси¸ буни визасиз режим бошланганидан сўнг Францияга кирган грузияликлар орасида бошпана сўровчилар сонининг кўпайгани билан изоҳлади.

Элчининг айтишича¸ ЕИдан бошпана сўровчилар сони ошишда давом этаверса¸ иттифоқ визасиз сайëҳат ҳақидаги келишувни бекор қилиши мумкин.

Бу келишувга мувофиқ¸ грузияликлар 90 кунлик муддатда Шенген ҳудудига визасиз киришлари мумкин. Айни пайтда¸ бу уларнинг ЕИ ҳудудида ишлаш ва муқим яшашига изн бермайди.

XS
SM
MD
LG