Линклар

11 декабр 2017, Тошкент вақти: 20:17

Трамп Ассадга қарши урушаëтган исëнчиларни қўллашни тўхтатган


АҚШ ва Россия президентлари 7 июль куни Ҳамбургда биринчи марта учрашди.

Reuters агентлиги ва Washington Post газетасининг номи ошкор этилмаган АҚШ расмийларига таяниб ëзишича¸ президент Дональд Трамп Сурия президенти Башар ал-Ассадга қарши урушаëтган исëнчи гуруҳларни ҳарбий жиҳоз билан таъминлаш ва уларга тренинг беришни тўхтатган.

Марказий разведка бошқармаси (МРБ)нинг махфий дастурини тўхтатиш ҳақидаги бу қарор Сурияда Россия билан бирга ишлаш ниятини намоëн қилиш мақсадида бир ойча аввал қабул қилинган.

Ассад режимини ағдариш мақсадида 2013 йил Обама даврида бошланган бу махфий дастур ҳозирга қадар деярли натижа бермаган.

МРБ дастурини тўхтатиш қарори Россия президенти Путин билан “Катта Йигирмалик” доирасида 7 июль куни Германияда ўтказилган учрашув арафасида олинган.

Матбуот хабарларига кўра¸ бу дастурни тўхтатиш Сурия жануб-ғарбида ўт очишни тўхтатиш бўйича АҚШ-Россия музокараларнинг таркибий қисми бўлмаган.

XS
SM
MD
LG