Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:30

Тошкентдан уй сотиб олганларга пойтахт "прописка"сига эга бўлиш ҳуқуқи берилди


Ўзбекистон ҳукумати Тошкентга вилоятдан келганларга, хорижликларга ва ватандошлиги йўқ шахсларга пойтахтдан уй сотиб олишга расман рухсат берди. Бу борадаги қарор 19 июль куни имзолангани тўғрисида norma.uz 25 июлда маълум қилди.

Қарорда белгиланишича, вилоятлардан келганлар пойтахтда янги қурилган ёки қурилаётган уйлардан энг кам иш ҳақининг 2500 даражадаги кўрсаткичига тенг бўлган нархда уй сотиб олган тақдирда Тошкентга пропискага қўйилади. Уй олди-сотдисини нотариал расмийлаштириш учун уй нархининг 5 фоизи миқдорида давлат божи тўланади.

Хориж ватандошларига ёки ватандошлиги йўқ шахсларга эса мамлакатда яшаш рухсатномаси бўлган тақдирда Тошкентда янги қурилган уйлардан 150 минг доллардан кам бўлмаган нархдаги уйларни сотиб олишига рухсат берилди. Бу ҳолатда нотариал расмийлаштириш учун уй нархининг 10 фоизи миқдорида давлат божи тўланади.

Уй олди – сотдиси билан боғлиқ барча молиявий масалалар банклар орқали амалга оширилиши шарт бўлади.

Қарорда янги қурилган уй, деганда қуриб битказилганига уч йилдан кўп вақт бўлмаган турар-жой биноси тушунилиши қайд этилган.

Озодлик радиоси 4 май куни Тошкентда янги уй сотиб олиш орқали, доимий рўйхатдан ўтиш имкониятини берувчи қонун 1 июлдан бошлаб кучга кириши режалаштирилаётгани тўғрисида хабар берган эди.

Шу кунгача Вазирлар маҳкамасининг махсус қарори билан фақат Президент девони, Олий Мажлис, МХХ, Вазирликлар, Давлат қўмиталари ва қонун томонидан санаб ўтилган 59 та ташкилот ходимлари; Тошкентда доимий рўйхатда турган фуқаронинг турмуш ўртоғи ёки энг яқин қариндошларигагина “прописка”дан ўтиш ҳуқуқи берилган эди. Тошкентда доимий рўйхатда турмаганларга пойтахтда уй сотиб олиш ҳуқуқ берилган эмас.

Тошкентдан камида юз минг долларга янги қурилган уй сотиб олган шахсларга доимий прописка берилиши тўғрисидаги таклиф президент Мирзиëев январь ойида тақдим этган республикани ривожлантириш давлат дастури лойиҳаси доирасида берилган эди.

XS
SM
MD
LG