Линклар

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 27 июль куни марҳум президент Ислом Каримовни хотирлаш тадбирлари ўтказилди.

ЎзАнинг хабар беришича, Тошкентда бўлиб ўтган тадбирлардан бирида президент Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этган.

“Хотира тадбирларида ватандошлар, кенг жамоатчилик вакиллари Ислом Каримовнинг мустақил Ўзбекистон давлатини барпо этиш борасидаги буюк хизматларини яна бир бор эсга олдилар”, - дейилади хабарда.

78 ёшли Ислом Каримовнинг вафот этгани ҳақида расман2016 йилнинг 2 сентябрь куни эълон қилинган эди. Ўзбекистонда 2 сентябрь Биринчи Президент Хотираси куни деб эълон қилинган. 30 январда эса Ислом Каримовнинг таваллуд куни нишонланади.

XS
SM
MD
LG