Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:29

Ўзбекистон Ўшда мактаб қуриб беради


 Қирғизистондаги мактаб ўқувчилари.
Қирғизистондаги мактаб ўқувчилари.

Ўзбекистон Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида 630 ўринлик мактаб қуриб беради.

Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига кўра, Ўшда умумтаълим мактабини қуриш тўғрисидаги битим 28 июль куни Бишкек шаҳрида имзоланган.

Мазкур ҳужжат Ўзбекистоннинг Бишкекдаги элчиси ва Қирғизистон Таълим ва фан вазири томонидан имзоланган.

Аввалроқ Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Ўшдаги ўзбек академик театрига Тошкент 50 минг доллар миқдорида ёрдам кўрсатишга ваъда берган эди.

Май ойида бу ёрдамнинг 30 минг долларга яқини саҳна кийимлари, декорациялар ва безаклар шаклида Бобур театрига топширилди.

XS
SM
MD
LG