Линклар

Шошилинч хабар
12 May 2026, Тошкент вақти: 01:57

Instagramдаги Шавкат Мирзиёевнинг саҳифаси сохта эканлиги маълум бўлди

Instagramдаги гўёки Шавкат Мирзиёевнинг саҳифаси.
Instagramдаги гўёки Шавкат Мирзиёевнинг саҳифаси.

Интернетдаги Instagram ижтимоий тармоғида Президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Абдулла Ариповларнинг саҳифалари чиндан ҳам тилга олинган кишилар номидан юритилаётганини текширган кун.уз сайти бу саҳифаларнинг сохта эканлигини аниқлагани тўғрисида хабар қилди.

Сайтнинг Ўзбекистон Президенти девонидаги манбаси кўра, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Instagram тармоғида саҳифаси йўқ. Шу номдаги ҳар қандай саҳифа сохтадир.

Ўзбекистон АКТ вазири Шерзод Шерматовнинг Facebookда маълум қилишича, Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповнинг Instagram тармоғида шахсий саҳифаси очилмаган. Яъни бу саҳифа бошқа киши томонидан очилиб, юритилади

This item is part of
XS
SM
MD
LG