Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 08:24

Россиядаги икки банк - Газпромбанк ва Внешэкономбанк Ўзбекистон Миллий банкига $ 1 млрд ҳажмида кредит ажратади.

Ўзбекистон Миллий банки мулозимига таяниб, Podrobno.uzнинг хабар қилишича, тилга олинган икки банкЎзбекистон Миллий банкига 500 млн $ дан ажратган.

Айтилишича, янги очилган кредит линиясининг биринчи маблағи тўқимачилик саноатини ривожлантириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Ўзбекистонда қайта ишлашни ташкил қилиш лойиҳаларига йўллантирилади.

Шунингдек, яқин орада Россияга тасдиқлаш учун бошқа соҳалардаги лойиҳалар ҳам юборилади.

"Биз ҳали база ставкасини қайта кўриб чиқмадик, айни дамда мутахассисларимиз ушбу иш устида ишламоқда. Ҳозирча база ставкаси йилига 18%ни ташкил қилмоқда. Айни дамда барча молиялаштирилаётган лойиҳалар учун ушбу фоиз ставкасидан паст бўлмаган кредитлар ажратилмоқда. Албатта, ижтимоий муҳим аҳамиятга эга бўлган лойиҳалар Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси (14%) бўйича кредитлар ажратилади", - деган банк ходими.

Хабарufкўра, ушбу кредит линияси Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга давлат ташрифи давомида имзоланган.



XS
SM
MD
LG